Parmen
Пармен, Қишки Пармен — кузги олма нави. Ватани — Англия. Ўзбекистонга ХИХ асрнинг охирларида келтирилган. 1959-йилда Ўзбекистонда экиш учун тавсия этилган экин навлари давлат реестрига киритилган. Дарахти ўрта бўйли — 5,5–6 м, қулай шароитда, унумдор ерда 7,5 м гача етади. Кўчати ўтқазилгач, 4—5-йилда ҳосил беради. 10— 12 ёшида баъзи дарахтлари 200–300 кг ҳосил беради, лекин солкаш. Розмарин, Ренет Шампан навларидан яхши чангланади. Меваси юмалоқ ёки япасқи чўзиқ, сирти силлиқ, ранги тарам-тарам, қизил-тўқ сариқ, эти сарғимтир, қаттиқ вазни 80—100 г, баъзан 100—135 г. Тошкент, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида раёнлаштирилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |