Parodiya
Пародия (юн. пародиа — зид қўшиқ) — адабиёт, театр, мусиқа ва эстрада жанри, кулги санъати, ҳажв ва ҳазил турларидан бири. Ўзига хос ҳаракат тар-зи, шунингдек, бирор услуб, йўналиш, жанр ёки муайян қолипдаги нутқ ва бошқаларга ҳажвий, киноявий ва юмор билан ёндашиш мақсадини кўзлаб қилинган онгли такдид. Бирор санъаткор ижоди ёки айрим асарнинг услубига таклид қилиш йўли билан яратилган кулгили асар. Ижтимоий-сиёсий, маиший ҳаётдаги айрим воқеалар ҳам П.га мавзу бўлиши мумкин. П. комедия санъатининг, сатиранинг ўзига хос йўналиши ҳамдир. П. кўпинча бўрттирилган бўла-ди, унда акс эттирилаётган воқеанинг шакли билан мазмуни бир-бирига зид қилиб кўрсатилади. П. Юнонистон драматургияси ва театрида пайдо бўлган. Аристофан "Булутлар" комедиясида Сократ устидан кулган бўлса, "Қурбақалар"да Еврипид трагедияларини П. қилган. Англияда ХВИИ—ХВИИИ асрларда П. шаклидаги бир қатор саҳна асарлари яратилган. Франсияда "Комеди Италенн" ва ярмарка театрларида кўплаб П. томошалари юзагакелган. ХИХ асрнингўрталарида Ф. Эрве билан Ж. Оффенбахнинг П.ли оперетталари шухрат қозонган. ХХ асрда П. жанри "қийшиқ ойна", "кўрша-палак" номли махсус театрлар томо-нидан ривожлантирилган. П. сиркда, қўғирчоқ театрида ва эстрадада кенг ўрин эгаллаб келади.
Ўзбек анъанавий театрининг репертуарида муқаллид деб аталувчи П.лар катта ўрин эгаллаб келган. Бунда машарабоз ва қизиқчиларнинг аксарияти маҳорат кўрсатган. ХХ асрнинг биринчи ярмида Юсуфжон қизиқ, Охунжон қизиқ, Ака Бухор, Бердиёр машара, Сафар машара ва бошқаларнинг П.лари машҳур бўлган. Ҳожи там-там (Ҳожиқур-бон Ҳамидов) созанда ва хонандаларни П. қилишда маҳорат кўрсатган. Ке-йинги йиллар А. Бакиров, Н. Раҳимов, Ҳ. Умаров, Т. Азизов ва бошқаларни П. қилиш кучайди. Баъзан спектакл ва кино-филмдан бутун-бутун саҳналар П. қилинади. П. "Табассум" радиожурналида, телевидениенинг кулги дастурлари, жумладан, телевизион миниатю-ралар театрида кенг қўлланиб келади. Ўзбек сирки ва дорбозлик санъатида Карим Зарифов, Ниёз Нурматов, Акром Юсупов, Муҳаммад чаққон каби ўнлаб қизиқчи ва машарабозлар ўз томошаларида П.га катта ўрин ажратиб келишган.
Адабиёт
- Қодиров М., Машаробоз ва қизиқчилар санъати, Т., 1971; Узбек театри анъа-налари, Т., 1976.
Муҳсин Қодиров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |