Пароксизм (юн. парохйсмос — таъсирланиш) — касалликнинг вақтвақти билан тўсатдан кучайиши; мас, оғриқнинг бирдан зўрайиши (стенокардияда), юракнинг тез ура бошлаши (тахикардияда), йўтал тутиши (кўкйўталда), иситма тутиши (безгак-да) ва бошқа П. термини кучли эмоционал ҳолат (яъни ғазаб П.и, умидсизлик П.и)ни ҳам англатади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил