Паровоз (Флйинг Сcоцман)

Паровоз (русча: паро - паро ва воз - возит — эл-тиш) — поездларни релели йўлда тор-тиш учун мўлжалланган ўзиюрар буғкуч қурилмаси; локомотивттт бир тури. Асосий қисмлари: қозон, буғ машина-си, экипаж ва тендер. Кенг (1524 мм) ва тор (1000,900 ва 750 мм) изда юрадиган, юк ва йўловчи поездларини тортадиган, манёвр мақсадларида фойдаланиладиган хиллари бор. Паровозда, асосан, кумир, нефт, ўтин ёқилади. Сув ва ёқилғи захираси тендерда сақланади.

Биринчи Паровозни Англияда Ж. Стефенсон (инглизча: Георге Степҳенсон) 1829-йил ясаган, Россияда Паровозни ота ва ўғил Е. А. ва М. Е. Черепановлар 1833—34 йил ясашган. Паровозларнинг қувва-ти 4000 о. к.га, тезлиги 130 км/соат га етади. ХХ аср ўрталаридан бошлаб Паровоз ўрнини тепловоз ва электровоз эгаллай бошлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил