Парпаша, парипаша (форс.) — нафис йўлли нимшойи мато; кўкимтир кулранг тусга эга. Танда иплари ок, ипакдан, арқоғи тўқ кўк рангли ипдан қўл дастгоҳида тўқилган. Тўқиш жараёнида танда иплари орасида махсус қолдирилган жойларда ҳосил бўладиган тешикчалар орқали арқоқ ипини кўриниши ингичка йўллар ҳосил қилади. П. Бухоро, Самарқанд, Қўқон, Марғилон, Наманган ва бошқа шойи тўкиш марказларида ишлаб чиқарилган. Бухоролик усталар ип ва ипак ипларини тенг миқдорда ишлатганлар. Ипак кўп ишлатилган П. қиммат бўлиб, ниҳоятда қадрланган. П.дан, асосан, паранжи тикилган, шунингдек, эркаклар учун тўн ҳам тайёрланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил