Парусина (рус. парус — елкан) — зиғир толали ёки ярим зиғир толали қалин ва залвор мато. Йўғон калава ипдан полотно ўрилишда тўқилади (қаранг Ўрилиш). Дастлаб, асосан, елканлар тайёрлаш учун ишлатилган (номи шундан). Ҳозир техник мақсадларда (елкан, брезент, поябзал ва бошқа учун), иш кийимлари, махсус кийим-бошлар тикиш учун ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил