Парвон, Фарвон — ўрта асрларда Тоҳаристон шаҳарларидан бири. Панжҳир дарёси водийсида жойлашган. 11-а.да бу ердан Тоҳаристоннинг Кобул вилояти билан чегараси ўтган. Х асрда сомонийлар даврида П.да катта ва гавжум жоме мас-жиди бўлган. П. зарбхонасида сомонийлар, ғазнавийлар, мўғуллар, ҳулокуийлар ва темурийлар даврида пул зарб килинган. П. ХХ аср бошида ҳам ўзининг қад. номи билан аталган, сўнгра Жабал ас-Сирож деб атала бошланган. Жалолиддин Мангубердининг мўғуллар устидан қозонган энг ёрқин ғалабаси П. яқинида бўлган (қаранг Парвон жанги).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил