Parvonachi
Парвоначи — ҳукмдор фармони ва буйруқларини битувчи котиб. 1) Хива хонлигида қози ва иноқдан кейинги олий даражадаги сарой мансабдори. П. мансаби салтанат учун буюк хизматлари эвазига хон томонидан инъом тар-зида берилган. П. вафотидан сўнг унинг ўрнига тўғридан-тўғри фарзанди тай-инланган, унга зардўз либослар, ол-тин пичоқ ва тулпор от туҳфа килинган. 2) Бухоро хонлигида П. амирнинг таянчи ҳисобланган олий лавозимлардан бири, оталиқ ҳамда девонбегидан кейинги 3мансабдор шахс. П. амир томонидан чиқарилган ёрликдарни аркони давлат ҳамда бекларга тақдим этган, айни чоғда хонликда яшовчи араблар иши билан шуғулланиш учун масъул ҳисобланган. Юқори мансабга тайинланган амалдор П. такдим этган фармонни 3 кун мобайнида ўз салласига қистириб юриши лозим бўлган. Амир қабулхонасида П. учун махсус ўриндиқ бўлган. П. баъзан ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб, муайян қисмларга қўмондонлик қилган. 3) Қўқон хонлигида сарой мансаби. П.лар вилоятни ҳам бошқариш ҳуқуқига эга бўлганлар. Масалан, 1844-йил Чуст ҳокими Раҳматуллоҳ П. эди.
Адабиёт
- Семёнов А., Буҳарский трактат о чинах и званиях и об обязанностях носителей их в средневековой Буҳаре, Совецкое востоковедение, т.5, 1948; Мирза Бади, Диван. Маджма ал-аркам ("Предписания фиска")(Примери документации в Буҳаре ХВИИИ в.). Факсимиле рукописи. Введение, перевод, примечания и приложения А.Б. Вилдановой, М., 1981; Бейсембиев Т.К., "Та’рихи Шахрухи" как исторический источник, Алма Ата, 1987.
Ҳамидулла Дадабоев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |