Парҳиш — ўсимликларни вегетатив йўл билан кўпайтириш усулларидан бири. П. қилишда асосий ўсимликнинг бир неча куртакли новдаси (пояси) ерга ётқизилган ҳолда кўмилиб, куртакли учи ер бетига чиқариб қўйилади ва кўмилган қисми илдиз олмагунча асосий ўсимлиқсан ажратилмайди. Илдиз олгандан кейин асосий ўсимликдан ажратилади, шунда у мустақил ҳолда ўсади ва ривожлана бошлайди. Бу усулдан мевачилик, токчилик, манзарали боғдорчилик ва ўрмончиликда кенг фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил