Пашмаж (Салсола лептоcлада) — шўра-дошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Пояси тик, сершох, уз. 15—45 см. Барглари оддий, серет, ярим силиндрсимон, тукли, кетма-кет жойлашган. Гуллари тўғри, икки жинсли. Гулқўрғони 5 бўлакли, мева етилиши жараёнида ҳар бир гулқўрғон бўлагидан биттадан қанотча шакллана боради. П. июл—сентабрда гуллаб, мевалайди. Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида тарқалган. Асосан, чўл ва адирлардаги шўр ерларда ўсади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил