Pashmak
Пашмак (форсча: پشمک) – ширинлик тури. Ўрта Осиёда қадимдан машҳур. Пашмак учун шакар, сирка эссенсияси, олий нав буғдой уни ва қўй ёғи ишлатилади. Тайёрлаш усули: қозонга шакар ва сув солинади (сув миқдори шакар миқдорига нисбатан 30—40% кам). Қозон тўхтовсиз қайнатилади. Қайнатиш (сирка эссенсияси қўшилиб) намлик 1,5 —1,7% қолгунига қадар давом эттирилади, сўнгра қўй ёғи қўшилади. Тайёр қандолат массасини унга белаб, қўл билан тола-тола бўлгунча чўзиб ишлов берилади. Толалар тўпга йиғилиб, махсус ўлчовда кесилади[1].
|
| |
| Тури | десерт |
|---|---|
| Рецепти | шакар, сирка эссенсияси, ун, қўй ёғи |
Пашмак алоҳида тарзда ёки мевалар, тортлар, музқаймоқлар, пудинглар ва бошқа десертлар билан бирга тортилади. Форс пахтақанди номи билан ҳам машҳур[2]. Баъзан устига майдаланган писта сепилади. Таркиби пахтақандга ўхшаса-да, тайёрланиш усули ва ишлатиладиган маҳсулотлар фарқ қилади.
Пашмак Эроннинг Язд шаҳрида пайдо бўлган бўлиб, бу шаҳар Сафавийлар даврида бақлава, қуттоб ва газ каби анъанавий эрон ширинликлари билан машҳур бўлган.
Туркияда пиşмание деб аталадиган ширинлик пашмакка ўхшайди. Афғонистонда эса шунга ўхшаш ширинлик қанди пашмак деб аталади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Викилуғатда пашмак номли мақола мавжуд. |
Манбалар
- ↑ „Пашмак“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 7-жилд (Парчин — Солиқ). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004 — 704-бет.
- ↑ „Шираз Сигҳц“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-07-18 санасида архивланган), ат БестИранТравел.cом