Урғочи уй пашшаси.

Пашшалар (Тошкент шевасида), чивинлар (бошқа шеваларда) — 2 қанотли ҳашаротлар гуруҳи. Пашшаларга, одатда, барча калта мўйловли 2 қанотлилар: сўқирлар, бўкалар, пашшалар, тахинлар ва бошқа оилалар киритилади. Гавдаси нисбатан йўғон, қанотлари кенг , оғиз органлари яловчи типда. Қуртларининг оёғи ва боши бўлмайди. Ғум-баги бочкасимон. Пашшалар йиртқич (қўтирлар), паразит (тахинлар, қон сўрувчи пашшалар, сўналар, бўкалар), ўсимликхўр (Гессен пашшаси), турли суюқ органик моддалар (чин пашшаси) билан озиқланади. Пашшалар табиатда кўпчилик қушлар, судралиб юрувчилар, ҳашаротхўр сут эмизувчилар учун асосий озиқ сифатида катта аҳамиятга эга. Бир қанча Пашшалар паразитлик қилиши ва касаллик тарқатиши туфайли одам ва ҳайвонларга катта зиён етказади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил