Паштисада (кро хорватча: Паšтиcада — мол гўштидан тайёрланадиган ва Хорватияда машҳур бўлган махсус қайлали хорват миллий таоми[1][2][3]. Таом кўпинча Далмасия паштисадаси деб ҳам аталади, чунки у айнан Далмасиядан келиб чиққан. Ушбу таом муҳим байрамлар, шу жумладан тўйлар таомномасининг ажралмас бир қисмидир. Паштисада одатда нокки ёки кенг энли уй уграси билан бирга дастурхонга тортилади. Паштисадани Хорватия ошхонасининг чўққиси деб атайдилар[4].

Рецепт

Бу эски рецептларга кўра, бир неча кун давом пишириладиган, сабр-тоқатни талаб қилувчи, тайёрлаш жараёни кўп босқичли гўштли таомидир. Паштисада мол ёки бузоқ гўштидан тайёрланади. Шунингдек, от ва илвасин гўштидан паштисада тайёрлаш мумкин эканлиги ҳам маълум. Биринчи босқичда гўшт хушбўй сирка билан маринадланади. Иккинчи босқичда гўшт бўлаги қовурилади. Учинчи босқичда, гўшт сукатлар, кўп ҳолларда қора олхўри ва қалампирмунчоқ, мускат ёнғоғи, дафна япроғи, қалампир каби зираворлар, Прошек виноси қўшилган қайлада пиширилади. Сабзавотлар пиширгандан сўнг қайла билан аралаштирилади. Эски рецептларда таомни пиширгандан кейин дарҳол столга тортмаслик кераклиги айтилади. Гўштни совутиш, тўртбурчак шаклда кесиш, яна бир бор қовуриш ва ғалвирдан ўтказилган қайла билан дастурхонга тортиш керак.

Тарихи

Паштисаданинг келиб чиқиши ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Дубровникда ёзилган энг қадимги рецепт 15-асрга тўғри келади[5].

Далматиянинг Велико Брдо қишлоғида, қирғоқ бўйидаги Макарска шаҳри яқинида жойлашган Биоково этагида 30-сентабр куни нишонланадиган қишлоқ ҳомийси — Авлиё Иэроним кунини нишонлаш вақтида дастурхонга анъанавий тарзда паштисада тортиқ этилган.

Манбалар

  1. ↑ „Далматинска паšтиcада бабе Нане на каšтелански наčин“ (ҳр). Cоолинарика. Қаралди: 2020-йил 25-декабр.
  2. ↑ „Паšтиcада“ (ҳр). гастродива.блогер.индех.ҳр (2017-йил 10-май). 2017-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-декабр.
  3. ↑ „Паšтиcада“ (ҳр). реcепти.ҳр (2012.). Қаралди: 2020-йил 26-ноябр.
  4. ↑ „Гастрономия“. 2021-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-май.
  5. ↑ Тҳе ҳиршон cроатиан беэф-стеw — Пастиcада/

Библиография