Пассакаля (испанча пасар — ўтмоқ ва cалле — кўча) — 1) ХВИ асрдан меҳмонларни кузатиш жараёнида ижро этиладиган тантанавор ёки маршсимон испанча рақс. Жиддий, улуғвор ва кўтаринки рухда янграйдиган мусиқа асари сифатида ХВИИ—ХВИИИ асрларда Ғарбий Европа мамлакатларида кенг тарқалган (Г.Пёрселл, К.Монтеверди ва бошқалар). Франсияда якка раққос ёки раққоса ижросидаги бал ракси (Ж.Б.Люлли ва бошқалар); 2) орган, клавир учун ёзилган вариация шаклидаги песа. Мусиқа ўлчови 3/4 ёки 3/2. П., одатда, улуғвор, баъзан ғамгин, фожиавий ҳарактерга эга. Д.Бук-стехуде, Ф.Куперен, И.С.Бах, Г.Гендел ва бошқа П. ёзган. ХХ аср композиторлари ижо-дида П. туркумли асарлар қисми сифатида кенг ўрин олган (М.Регер, А.Шёнберг, А.Берг, А. Онеггер, Б. Бриттен, П.Хиндемит, Д.Шостакович, Қ. Қора-ев ва бошқалар). Ўзбекистон композиторларидан Б.Гиенко, Г.Мушел, М.Тожиев ва бошқа ижодида П. намуналари мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил