харитаси (инглиз тилида)
харитаси (инглиз тилида)

Пассатлар (испанча: виэнто де пасада) — тропик кенгликларда океанлар устида йил бўйи барқарор эсиб турадиган ҳаво оқимлари. Пассатлар тезлиги Ер юзасида 5—6 м/с ни ташкил қилади. Вертикал калинлиги 2—4 км бўлиб, экватор томон ошиб боради. Пассатларга меридиан бўйлаб экватор томон йўналган оқимлар қўшилади, натижада Шимолий ярим шарда Пассатлар кўпроқ шим.-шарқий шамоллар, Жанубий ярим шарда эса жан.-шар-қий шамоллар бўлиб эсади. Пассатлар субтро-пикдаги антициклонлар билан чамбарчас богланган (улар бу антициклонларнинг экватор томондаги чеккаларига караб эсади). Шамол мароми тез-тез ўзгариб турадиган тропик ўлкаларда Пассатлар анча суст, баъзи жойларда Пассатлар ўрнини муссонлар эгаллайди. Экватор яқинида бу-тун тропосфера ва қуйи стратосфера қатламида шарқий шамоллар устунлик қилади. Тропосферанинг юқори қатламларигача кўтарила олмаган Пассатлар устида шамоллар ғарбий йўналишга эга бўлади. Пассатлар устидаги бу оқимлар антипассатлар деб аталади. Пассатлар ва антипассатлар экватор билан субтропиклар ўртасида сиркулясия системасини ҳосил қилади.

Пассатларнинг океанлар юзасида қуйи кенгликларга қараб оқадиган ҳавоси сувдан совуқроқ бўлади. Шунинг учун бу ҳаво тагидан илийди ва тўп-тўп булутли конвексия вужудга келади. Лекин бу булутлардан ёғин ёғмайди ва Пассатлар ҳукмрон ўлкаларнинг ҳавоси қуруқ бўлади. Материкларда Пассатлар эсадиган жойларда тропик чўллар ҳосил бўлган. Лекин Шимолий ва Жанубий ярим шарлардаги Пассатлар оралиғидаги зонада конвексия кучи ва баландлиги кескин ортади; катта баландликларгача кенг булутлар тўдаси юзага келади, улардан жала ёмғирлари ёғади. Қурукликда бу зона нам субекваториал ва экваториал ўрмонлар зонасига тўғри келади.

Тоҳир Мухторов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил