Чексизлик сари
Чексизлик сари (инглизча: Пассенгерс) 2016-йилда экранларга чиқарилган АҚШ илмий фантастик филмидир. Cолумбиа Пиcтурес, ЛСтар Cапитал, Виллаге Роадшоw Пиcтурес, Wанда Пиcтурес, Оригинал Филм, Cомпанй Филмс ва Старт Мотион Пиcтурес студиялари томонидан ишланган ҳамда Сонй Пиcтурес Релеасинг томонидан тарқатилган. Филм режиссори — Мортен Тйлдум, продусерлари — Степҳен Ҳамел, Мичаэл Маҳер, Неал Ҳ. Моритз ва Ори Мармур, ссенарий муаллифи эса Жон Спаиҳц'дир. Филмда бош ролларни Женнифер Лаwренcе, Чрис Пратт, Мичаэл Шеэн, Лауренcе Фишбурне ва Андй Гарcíа ижро этган.
| Чексизлик сари | |
|---|---|
| Пассенгерс | |
|
Файл:Пассенгерс 2016 филм постер.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Мортен Тйлдум |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Жон Спаиҳц |
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Тҳомас Неwман |
| Оператор(лар) | Родриго Приэто |
| Монтажёр(лар) | Марянн Брандон |
| Студия | |
| Дистрибютор | Сонй Пиcтурес Релеасинг |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 116 дақиқа[2] |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Бюджет | $110-150 миллион[3][4] |
| Даромад | $303,1 миллион[3] |
Филмнинг илк релизи 14-декабр 2016-йилда бўлиб ўтган. Филм маблағи $110-150 миллионни ташкил этиб, картина умумжаҳон бўйлаб $303 миллион даромад қилган.
Сюжети
5000 колонист ва 258 экипаж аъзосини Ер сайёрасидан Ҳоместеад ИИ сайёрасига Авалон фазо кемасида йўл олади. Фазо кемаси 120 йилда манзилга етиб бориши туфайли ундаги барча кишилар гибернацияга туширилади. Фазо кемаси йўлга чиққанига 30 йилдан бўлганида, астероид тўқнашуви сабаб кеманинг айрим қисмларига зарарланади. Бу носозлик эса йўловчи — Жамес „Жим“ Престонъни белгиланган муддатдан 90 йил олдин уйғонишига олиб келади.
Уйғонганига бир йилдан ошгач, Жим тушкунликка тушиб қолади. Фазо кемасида у билан гаплашишга фақат Артҳур исмли робот-бармен бор бўлади. Жим ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлар экан, ухлаб ётганлар орасида Аурора Лане исмли ёш ва гўзал аёлни кўриб қолади. Фазо кемасида ёлғизликда ўлиб кетишни истамаган Жим Аурорани уйғотишни истайди, бироқ унинг ҳаётини бузишни истамагани учун ўзини бундай қилишдан тийинишга ҳаракат қилади. Бироқ, охир-оқибат Жим уни уйғотади ва уни носозлик сабаб уйғонганига ишонтиради. Фазо кемасида умрини охиригача қолишни истамаган Аурора яна қайта ухлаш йўлларини излайди. Тушкунликка тушиб, тажрибалари ҳақида ёзишни бошлайди.
Орадан бир-икки йил ўтиб, иккаласи бир-бирини севиб қолади. Жим Аурорага турмуш қуришни таклиф этишидан олдин, Артҳур беихтиёр унинг уйғониши ҳақидаги ҳақиқатни Аурорага айтиб қўяди. Бундан жаҳли чиққан Аурора ҳатто Жимга жисмонан ҳужум ҳам қилади. Жим бунинг учун кечирим сўрайди, аммо Аурора жаҳл билан унинг узрини рад этиб, у билан алоқаларни тўхтатади.
Ролларда
- Женнифер Лаwренcе — Аурора Лане, журналист ва ёзувчи
- Чрис Пратт — Жим Престон, муҳандис
- Мичаэл Шеэн — Артҳур, робот-бармен
- Лауренcе Фишбурне — Гус Манcусо
- Андй Гарcíа — капитан Норрис
- Жулеэ Cерда ва Назанин Бониади — голограмма-инструкторлар
- Аурора Перринеау — Cелесте
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 Линден, Шери „'Пассенгерс': Филм Ревиэw“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (15-декабр 2016-йил). Қаралди: 7-сентабр 2020-йил.
- ↑ „Пассенгерс (12А)“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион (8-декабр 2016-йил). Қаралди: 8-декабр 2016-йил.
- ↑ 3,0 3,1 „Пассенгерс (2016)“. Бох Оффиcе Можо. ИМДб. Қаралди: 12-май 2017-йил.
- ↑ ФилмЛ.А. (2017-йил май). „2016 Феатуре Филм Студй“ (ПДФ). ФилмЛ.А. Феатуре Филм Студй. 2017-07-31да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 14-апрел 2018-йил.
{{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|дате=(ёрдам)
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Чексизлик сарига тегишли иқтибослар мавжуд. |