Чумчуқлар (Пассер) – тўқимачилар оиласига мансуб қушлар уруғига мансуб[1]. 17 тури бор. Ранги ҳар хил: қора, оқ, жигарранг ва сариқ туси кўпроқ. Нарининг томоғи қора. Ўтроқ, кўчиб юрувчи ва мавсумий қушлар. Дарахт, бино ва бошқа жойларга уя қуради. 3–6 та тухум қўяди. Тухумини 11–12 кун босади. Ўсимлик уруғлари ва мевалари билан озиқланади; одатда, жўжаларини ҳашаротлар билан боқади. Африка, Европа, Осиёда топилган. Ўзбекистонда ҳинд чумчуғи, дала чумчуқ, қора томоқ чумчуқ, саксовул чумчуғи учрайди. Чумчуқлар – донли экинларнинг хавфли зараркунандалари. Чумчуқларга қарши курашда кимёвий ва биологик усуллардан фойдаланилади.

Чумчуқлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Манбалар

  1. ↑ „Таwнй Эагле - Ақуила рапах“ (деадлинк). Тҳе Эагле Диреcторй. 2016-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-январ.