Пастернак (Пастинаcа) — соябонгулдошлар оиласига мансуб икки ва кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми, сабзавот экини. Пастернакнинг 15 тури бўлиб, шулардан 5 тури Кавказда учрайди. Экма пастернак (П. сатива) тури экилади. Евросиё, Америкада кўп тарқалган. Пастернак 2 йиллик ўсимлик. 1-йили барглар ва илдиз-мева ҳосил қилади. 2-йили сершох новдалар бериб гуллайди. Барглари пацимон тик, илдиз-меваси этли, саргаш оқ, силлиқ. Шакли конуссимон ёки юмалоқ чўзиқ, гуллари майда тўпгули соябонсимон, четдан чангланади. Меваси қўш писта, уруғи майда, оқ ва жи-гарранг. Пастернак совуққа чидамли, намсевар хушбўй ўсимлик. Илдизини қор остидан кавлаб олиб янги сабзавот сифатида ишлатиш мумкин. Ил-дизида 17—18% қуруқ модда, 8—10% қанд, витаминлар, эфир мойи мавжуд. Уни зиравор сифатида ҳам ишлатиш мумкин. Ўстириш агротехникаси сабзи сингари. Япроклари ошкўк сифатида овқатга ишлатилади. Пастернак уруғи Ўзбекистонда эрта баҳорда ёки кеч кузда сепилади, гектарига 4—6 кг уруғ сарфланади. Ҳосилдорлиги 400—700 с/га[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил