Pasxa
Пасха (ибронийча: פסח [ˈпʲэсəх] — ўтмоқ) — яҳудийлар ва христианларнинг баҳор байрами. Қадимда кўчманчи семит қабилалари пасхани чорва молларининг баҳорги болалаш вақтида байрам қилганлар. Бу қабилаларнинг ўтроқлашиши ва деҳқончилик билан шуғулланиши натижасида пасха ўрим-йиғим байрамига айланган. Пасха яхудийларнинг йиллик байрамлари ичида энг эътиборлисидир. Бу байрам христианларнинг пасхасидан фарқли ўлароқ, яхудийларнинг Мисрдаги Фиръавн қуллигидан қутулиб чиққанлари (тахминан милоддан аввалги ВИИИ аср) муносабати билан нишонланади. Яхудийлар пасхасида кейинчалик мессияни кутиш ғояси ҳам ўз ифодасини топди. Христианликда бу байрам Исонинг тирилиши тўғрисидаги ривоят билан боғлиқ бўлиб, православларнинг асосий байрами ҳисобланади. Баҳорги тенгкунлик ва тўлин ойдан кейинги 1-якшанбада нишонланади. Байрам кунлари санасини ҳисоблаб чиқиш учун жадваллар (пасхалия) тузилади. Пасха православ черковида Юлий тақвими бўйича (эски ҳисобда) 22 мартдан 23 апрелгача бўлган даврга; ғарбий христианларда — Григорий тақвими бўйича 26 мартдан 23 апрелгача бўлган даврга тўғри келади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |