Паталипутра — Кда. Ҳиндистондаги шаҳар, қад. дунёнинг энг буюк шаҳарларидан бири (тахминан 16х3 км майдони ни эгаллаган). Анъанага кўра, милоддан аввалги В аср ўрталарида подшо Ажаташатру томонидан Личчхавлар давлатига қарши қалъа сифатида бунёд этилиб, тез орада Шимолий Ҳиндистондаги энг муҳим савдо, хунармандчилик ва маданий марказга ва Ма-гадха давлатининг пойтахтига айланган. П.Нандлар, Мауриялар, Шунглар, Гуп-талар империясининг пойтахти бўлган. Гупталар хукмронлигининг охирида (В—ВИ асрлар) П. таназзулга учраб, ҳаробага айланган. П. ҳаробалари яқинида, Ганг дарёси бўйида, ҳозирги Патна шаҳри кад. кўтарган. Археологик қазишмалар натижасида П.дан Мауриялар саройига тегишли ёғоч ва ғиштдан ишланган бинолар, кўплаб санъат обидалари то-пилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил