Paternalizm
Патернализм (лот. патернус — оталарча, оталик) — давлатнинг ўз фуқароларига, фирмаларнинг о'з ходимларига, бир мамлакатнинг бошқа мамлакатга ҳомийлик, ғамхўрлик муносабати, ижтимоий ва меҳнат муносабатларини давлатлар ўртасида, шунингдек, давлат ва фирма даражасида тартибга солиш шакли. Давлат, фирманинг уларга қарам бўлган субъектлар — давлатлар, халқлар, ходимларга ҳомийлик муносабатларида, шунингдек, ғамхўрлик ва ҳомийликка ишонч билан қараш шаклларида намоён бўлади.
П. бутун жамият бошлиғи давлат бўлган бир оила тарзида тасаввур этилади. Ниманинг яхшилиги ва ёмонлигини давлат белгилайди, ҳар бир кишининг ҳокимият бўғинлари тизимида эгаллаган ўрнини ҳисобга олган ҳолда неъматларни тақсимлайди. П. муносабатлари жамоатчилик анъаналари кучли бўлган мамлакатлар (Япония, Корея Республикаси, Испания, Италия, Португалия ва бошқалар)да кўпроқ сақланиб қолган, собиқ совет маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётида қам П. ун-сурлари бўлган (мас, корхоналарни рақобатдан ва синишдан ҳимоя қилиш, кенг амал қиладиган ижтимоий кафолатлар). Фирмалар даражасида П. ходимларни умрбод ишга ёллаш, пенсияга чиқишда катта миқдорда бир йўла нафақалар тўлаш, иш хақини ходимнинг ёши ва узлуксиз иш стажига кўра кўтариш, ходимларнинг ўзлари ишлайдиган фирманинг "ўз хонадони" деб билиши ва бошқаларда ифодаланади. П. анъаналарини қўллаш натижасида Япония катта иқтисодий ютукларга эришди, "япон иқтисодий мўъжизаси"ни яратди. П. анъаналари ва ғоялари АҚСҲ ва Германияда ҳам қўлланади.
Барно Раҳимова.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |