Patir
Патир — нон тури. Ширмой П., қашқари П., кўк П., қиймали П., патирча каби турлари бор. Уларнинг ҳар бири масаллиги, тайёрланиш усули билан фарқ қилади. Тайёрланиши: илиқ сутда туз ва хамиртуруш эритилади, сўнгра қўй ёғи (ёки сариёғ) қўшилиб хамир қорилади. Хамир ош-гач, 500 г ли зувалалар узилади. Зуваладан чеккаларининг қалинлиги 3—4 см, ўртасининг қалинлиги 1 см келадиган нон ясалади, унинг юпқа жойига зич чакич урилади. [[Нон четлари пичоқ билан тилиниб, нақш берилади. Ясалган П. бетига 15—20 мин. дастурхон ёпиб қўйилади. Тандирга ёпиш олдидан олов кул билан кўмилади, намакоб сепилади. Тан-дирдан узилган П.нинг юзига эритилган думба ёғи суркалади (яна қаранг [[Нон). [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |