Патна

Патна — Ҳиндистоннинг шим. қис-мидаги шаҳар. Ганг дарёсининг ўнг соҳилидаги порт. Биҳар штатининг маъмурий маркази. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилинадиган марказ. Аҳолиси 1,7 млн. киши (2001). Ип газлама, озиқовқат, металлсозлик корхоналари бор. Ҳунармандчиликда гилам ва парча тўқилади, мебел ва металл буюмлар тайёрланади. Ун-т (1917), музей, ноёб қўлёзма асарлар сақланадиган кутубхона бор. Шаҳарга милоддан аввалги В асрда асос солинган. Ҳозирги номи билан ХИИ асрдан маълум. Қадимда ва илк ўрта асрларда П. ўрнида Мауря давлати пойтахти — Паталипутра шаҳри бўлган. Ашока саройи (милоддан аввалги ИИИ аср) қолдиклари сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил