Patogenez
Патогенез (юн. патҳос — касаллик ва ... генез) — касаллик ва унинг айрим белгилари пайдо бўлиши ҳамда ривожланишидаги жараёнлар мажмуи; патологиянинт бир бўлими. Ҳужайра, тўқима ва аъзоларнинг шикастланиши, орга-низмнинг носпецифик жавоб реаксиялари ва типик патологик жараёнлар (мас, яллиғланиш)нинг ривожланиши П.нинг умумий қонуниятларидир. Носпецифик жавоб реаксиялари ва типик патологик жараёнлар умумий П.нинг мазмунини ташкил этади. Касалликларнинг ривожланишида шика-стланишдан содир бўладиган турли ре-аксияларнинг мураккаб комплекси ку-затилиб, улар турнинг яшаши учун фойдали бўлиши, индивидиумга нис-батан эса (ривожланиш даражаси, давом этиш муддати ва бошқа омилларга қараб) ҳам фойдали, ҳам зарарли бўлиши мумкин. Мас, гавда температураси кўтарилиши инфексияга карши курашишга кўмаклашади, аммо температуранинг хаддан ташқари (40° дан юқори) кўтарилишининг ўзи ҳаёт учун хавфли оқибатларга (артериал қон босимининг пасайиб ке-тиши ва бошқалар) олиб келиши мумкин.
Айрим касалликларда П. қонуниятларини, яъни организм тўқималари, аъзолари ва системаларининг типик ("стандарт") морфологик, биокимёвий ва физиологик ўзгариш крнуниятларини ҳамда уларга хос клиник кўринишларни (иситма тури, қондаги ўзгаришлар ва ҳоказо) билиш касалликни аниқлаш, прогнозлаш ва патогенетик даволаш (яъни асосий патологик жараённи ва патогенетик омилларни бартараф қилишга қаратилган даволаш)нинг асосий негизидир. Мас, ирсий нуқсонлар туфайли организмда инсулиннннг етарли даражада ҳосил бўлмаслиги болада қандли диабешнинг вужудга келишига сабаб бўлади.
Патогенетик даводан фарқли ўлароқ, этиологик давода касаллик сабаби бартараф килинади, симптоматик давода эса касалликнинг айрим белгилари камаяди ёки йўқолади. Мас, йирингли менингишда. пенициллин — этиологик, сийдик ҳайдовчи моддалар — патогенетик, оғриқсизлантирувчи моддалар — симптоматик даво воситаси ҳисобланади.
Касаллик бутунлай йўқолиши, яъни тўқимадаги етишмовчилик тўлдирилиши ва функсияси тикланиши ёки тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар юзага келиши (мас, яра ўрнида чандиқ ҳосил бўлиши) ва ниҳоят, ўлим билан тугалланиши мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |