Патра, Патри — Юнонистондаги шаҳар, Пелопоннес ярим оролда. Ахея номининг маъмурий маркази. Аҳолиси 170 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Иони денгизининг Патрикос қўлтиғидаги порт (четга магиз, вино, жун, зайтун мойи чиқарилади). П.дан Италиянинг Бриндизи шаҳрига паром қатнайди. Маши-насозлик, шина ишлаб чиқариш, ёғочсозлик, кўн-тери, озиқ-овқат, тўқимачилик, қоғоз саноати корхоналари; университет бор. Туризм ривожланган. Меъморий ёдгорликлардан қаср ва бошқа сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил