Patrick Brachner
Патрик Брачнер (озарбайжонча: Патрик Брачнер, олмонча: Патриcк Брачнер ; 1992-йил 7-январда, Кематен ан дер Йббс, Қуйи Австрия) – келиб чиқиши Австриядан бўлган озарбайжонлик тоғ чанғичиси. 2014-йилги ва 2018-йилги Қишки Олимпия ўйинларида Озарбайжон шарафини ҳимоя қилган.
| Шахсий ма'лумотлар | |
|---|---|
| Туг'илиши |
1992-йил 7-январ Австрия |
| Спорт | |
| Давлат |
|
| Спорт | тоғ чанғи спорти |
Таржимайи ҳоли
Патрик Брачнер 1992-йил 7-январда Австрияда туғилган[1][2]. Австриянинг Алп тоғларида улғайган ва шу ерда чанғида учишни ўрганган. 12 ёшидан бошлаб тоғ чанғиси мусобақаларида қатнаша бошлаган ва бир неча йил ичида Австриядаги бир қатор ёшлар мусобақаларида ғолиб бўлишга муваффақ бўлган[3]. 2007-йилда Австрия номидан дебют қилган ва 2010-йил июл ойигача ушбу мамлакат шарафини ҳимоя қилган[1].
2010-йил июл ойидан бошлаб Патрик Брачнер Озарбайжон терма жамоаси сафида чиқиш қила бошлайди. 18 ёшида Хорватиянинг Загреб шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубоги босқичида иштирок этади[3]. 2011-йил март ойида Брачнер чап тўпиғидан жароҳат олиб, тўрт ой давомида мусобақаларда қатнаша олмаган[1].
2012-йил феврал ойининг бошида Австрияда ўтказилган слалом мусобақасида Брачнер икки австриялик спортчидан ортда қолиб 1:39,19 натижа билан 3-ўринни эгаллаган. Шу йилнинг феврал ойининг охирида Полшада бўлиб ўтган слалом мусобақаларида эса Патрик Брачнер икки марта кумуш медал соҳиби бўлади[4].
2012-йил март ойида Патрик Брачнер Чехияда ўтказилган гигант слалом мусобақаларида ғолиб чиқди. Бу Озарбайжон тоғ чанғиси спорти тарихидаги илк ғалаба бўлди, чунки бунгача мамлакат вакиллари нафақат олтин медални, балки умуман совринли ўринларни ҳам қўлга кирита олмаган эди[5]. Худди шу мусобақалар доирасида Чехияда ўтказилган слаломда Брачнер 9-ўринни эгаллади[4].
2013-йил феврал ойида Австриянинг Счладминг шаҳрида бўлиб ўтган 42-жаҳон чемпионатида иштирок этиб, слалом баҳсларида 37-ўринни эгаллади. Натижада Озарбайжон 2014-йил Сочида бўлиб ўтадиган Қишки Олимпия ўйинлари учун илк лицензияни қўлга киритади[5].
Ўша йилнинг апрел ойида Брачнер Болгариянинг Банско шаҳрида ўтказилган тоғ чанғиси бўйича очиқ Болгария чемпионатида 4-ўринни эгаллаган. Бу мазкур турнирдаги озарбайжонлик тоғ чанғичилар орасидаги энг яхши натижа бўлади[6].
2013-йил октябр ойида Патрик Брачнер чанғида учиш пайтида тиззасидан жароҳат олди, бу эса унинг Сочи-2014 Қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлигига салбий таъсир кўрсатди[1].
Патрик Брачнер Вена университетини тамомлаган, мутахассислиги – фуқаро муҳандислиги[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Профиль Патрика Брахнера на официальном сайте Олимпийских игр 2014“. 2014-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-феврал.
- ↑ Ханым Джавадова. От Азербайджана в Сочи поедут одни иностранцы // Азербайджанская служба Би-би-си. — 16 января 2014.
- ↑ 3,0 3,1 Патриcк Брачнер (эн) // борнскиэр.cом. Архивировано 21 феврал 2014 года.
- ↑ 4,0 4,1 Эльмир Алиев. Первая победа Азербайджана в горнолыжном спорте // 1неwс.аз. — 13 марта 2012.
- ↑ 5,0 5,1 Европейские СМИ пишут об азербайджанском горнолыжнике // неwс.дай.аз. — 8 марта 2013.
- ↑ Закария Т. Азербайджан получил третью лицензию на сочинскую Олимпиаду // Эхо : газета. — 9 апреля 2013.