Patrick White
Патриcк Виcтор Мартиндале Wҳите (талаффузи: Патрик Виктор Мартиндейл Уайт; 1912-йил 28-май, Лондон — 1990-йил 30-сентябр, Австралия) — австралиялик ёзувчи. Кембриж университетини тугатган (1935). 1940—1945-йиллар Британия авиациясида хизмат қилган. 1946-йилдан Австралияда яшаган. Биринчи романи — „Бахтли водий“ (1939). Иккинчи романи — „Тириклар ва ўликлар“ Иккинчи жаҳон уруши йиллари яратилган. Урушдан кейин „Абиссинияга қайтиш“ ва „Сохта дафн“ песаларини ёзган. „Холамнинг саргузашти“ романи АҚШда яхши баҳоланган. Асар ўз ички дунёсига берилиб ақлдан озган Гудмен исмли аёл ҳақида. „Инсон шажараси“ (1955) романи эркак ва аёлнинг оилавий тарихи ҳақида бўлиб, ёзувчи оддий кишилар ҳаёти мисолида инсоний ҳаётнинг улуғворлигини акс эттирган. Wҳите „Тумор“ (1966), „Вивисектор“ (1970), „Бўрон кўзи“ (1973) каби романлар муаллифи. Новеллалар ҳам ёзган („Куйганлар“ ва бошқалар). Сўнгги асарлари: „Япроқдан ясалган белбоғ“ (1977), „Туайнбернлар билан бўлган чигал иш“ (1979) романлари, „Том тўсинидаги худо“ (1978) шеърлар тўплами. Хилма-хил нутқий қатламлар ва оҳангларнинг, поэтик рамзлар ва „аёвсиз“ реализмнинг, кўтаринки руҳ ва муболағанинг ўзаро қўшилиб кетиши Wҳите услубига хос хусусиятдир. Нобел мукофоти лауреати (1973)[1].
| Патриcк Wҳите |
|---|
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |