Patronaj
Патронаж (франс. патронаге — ҳомийлик) — болалар маслаҳатхонаси, поликлиникалари, аёллар маслаҳатхоналари, сил диспансери ва бошқа диспансерлар томонидан ёш болалар, ҳомиладорлар ва айрим беморларга уй шароитида тиббий ёрдам кўрсатиш системаси. Болалар маслаҳатхонаси ва поликлиникаларида врачга у хизмат қиладиган участка бириктирилади; врачга бир ёки иккита П. ҳамшира ёрдам беради, улар ўз участкасидаги болаларга уйда ёрдам кўрсатади. П. ҳамшира боланинг соғлиғини, бола парваришини, оиланинг моддиймаиший турмушини аниклайди. П. ҳамшира ва (акушер) врач уйда оналар билан суҳбат ўтказади, бола эмизиш, парвариш қилиш, чиниқтириш қоидаларини ўргатади; рахит, сил, меъда-ичак касалликларининг олдини олиш, чечак, дифтерия, кўкйўтал, полиомиелит, силга қарши эмлашнинг аҳамиятини тушунтиради. Бола касал бўлиб қолса, қандай парвариш қилишни онага ўргатади. Она туғруқхонадан чиққанидан кейин 3 кун орасида П. ҳамшира ёки врач уйга бориб, чакалоқни синчиклаб текширади ва вақтвақти билан боланинг ҳолидан хабар олиб туради.
Аёллар маслаҳатхонаси врач ва ҳамширалари хотинларга ҳомиладорлик ва туққандан кейинги даврда П. ёрдами беради. П. уйда даволанадиган беозор сурункали руҳий беморларга ёрдам беришнинг бир тури ҳамдир. Бошқа диспансерлар (онкологик, сил ва бошқалар) да П. беморларнинг мунтазам катнаб даволаниши ва врач белгилаган режимни бажаришини назорат қилади.
Дилбар Махмудова.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |