Павел Петрович Фалалеев (1919-йил 12-июн – 1985-йил 14-июн, Москва) — совет давлат ва иқтисодий арбоби.

Таржимаи ҳол

1919-йил 12-июнда Почепное қишлоғи Дмитриевский тумани Курск вилоятида деҳқон оиласида туғилган. 1935-йилда оиласи Ялтага кўчиб ўтган. Меҳнат фаолиятини 1935-йилда чилангар шогирди сифатида бошлаган, дурадгор бўлиб ишлаган.

1943-йилда Москва энергетика институтини тамомлагандан сўнг, Павел Петрович Фалалеевнинг бутун фаолияти СССРнинг турли минтақаларида энергетика ва энергетика обектларини қуриш билан узвий боғланган.

Ютуқлари:

  • ,,Чирчиққурилиш” қурилиш-монтаж трестининг йиғиш контори катта устаси (1943—1944),
  • Бўз-Су ГЕСи қурилишида йиғиш участкаси катта прораби (1944—1945),
  • Йиғиш идораси ишлаб чиқариш-техник бўлими катта муҳандиси (1945),
  • Фарҳод ГЕСи қурилишида монтаж участкаси бошлиғи (1945—1951),
  • Оқ-Кавак-1 ГЕС қурилиши йиғиш участкаси бошлиғи (1951—1952),
  • Ўзбекистон ССР Тошкент вилоятидаги СССР Электр стансиялари халқ комиссарияти,,Главгидроэнергострой”га қарашли,,Средазгидроэнергострой” трести Шаҳархон гидроэлектростансиялари қурилиш бошқармаси бош муҳандиси (1953).
  • 1953-1955 йилларда - Москвадаги СССР Электр стансиялари вазирлигининг Энергетика академиясининг талабаси.
  • 1955-йилдан 1959-йилгача – ,,Средазгидроэнергострой” трести бош муҳандисининг ўринбосари.
  • 1960—1967-йилларда – Тошкентдаги СССР Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг Главвостокгидроэнергоқурилиш,,Ўзбекгидроэнергоқурилиш” трести бошқарувчиси.
  • 1967—1968-йилларда — Тошкент шаҳрида ЎзССР қурилиш материаллари саноати вазири.
  • 1968-йилдан 1984-йилгача – Москвада СССР энергетика ва электрлаштириш вазирининг биринчи ўринбосари.

1985-йил 14-июнда Москвада вафот этган. Кунцево қабристонига дафн этилган.

Ҳаволалар