Павел Павлович Пинигин (12-март 1953-йил, Чурапчи улуси, Ёқут АССР) — совет эркин курашчиси, СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси. Истеъфодаги милисия полковниги, „Динамо“ жамияти республика кенгаши раҳбари.

Павел Пинигин
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Тахаллуси/Лақаби Мастер
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия
Таваллуд санаси 1953-йил 12-март (1953-03-12) (73 ёш)
Диринг, Чурапчи улуси, Ёқут АССР, РСФСР, СССР
Фаолият йиллари 1972—1980
Бўйи 178 см
Вазни 72 кг
Спорт
Мамлакат SSSR bayrogʻi СССР
Қайси спорт Эркин кураш
Мураббий(лар)и Дмитрий Коркин, Бураков Юрий Анатолиевич

Биографияси

Павел Пинигин 1953-йилда Ёқутистоннинг Чурапчи улуси Диринг қишлоғида туғилган[1]. 1964-йилда кураш билан шуғуллана бошлайди. 1966-йилдан Чурапчи ўсмирлар спорт мактабида таниқли мураббий Дмитрий Коркин билан бирга шуғулланган. Киев давлат жисмоний тарбия институтини (1975) ва Россия Ички ишлар вазирлигининг бошқарув академиясини тамомлаган[2]. 1975—1987-йилларда Қуролли кучларда хизмат қилган, 1987—2009-йилларда Саха республикаси (Ёқутистон) ички ишлар органлари ходими, 2009—2010-йилларда Саха республикаси (Ёқутистон) президенти маслаҳатчиси, 2010—2011-йилларда Саха республикаси (Ёқутистон) Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2013-йил сентябр ойидан Саха республикаси (Ёқутистон) „Олий спорт маҳорат мактаби“ давлат бюджет муассасаси директорининг биринчи ўринбосари[2].

Спортдаги фаолияти

1972-йилда Тбилисидаги халқаро турнирда иккинчи ўринни эгаллаб, СССР спорт устаси бўлади, ўша йили жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлган. 1973-йилда Жаҳон универсиадасида иккинчи ўринни эгаллайди, А. Медвед мукофоти учун халқаро турнирда ғолиб чиққан ва 1974-йилда СССР чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлган. 1975-йилда СССР халқлари спартакиадасида ғолибликни қўлга киритиб, катта халқаро фаолиятини бошлайди[2].

1976-йилда Монреалда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида 68 килограммгача бўлган вазн тоифасида курашга тушган. Курашларда:

1980-йилда Москвада бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида 74 килограммгача бўлган вазн тоифасида курашга тушган. Дастлабки учта курашда рақибларини мағлуб этиб, тўртинчисида йирик устунлик билан очколар бўйича ғалаба қозонади, бешинчи курашда пассив кураши туфайли дисквалификация қилинади, олтинчисида Валентин Райчев томонидан кураги ерга теккизлади ва тўртинчи ўринда қолади.

Пинигиин Қуролли кучлар (Киев) таркибида ўйнаган. Уч карра жаҳон чемпиони (1975, 1977, 1978), икки карра жаҳон кубоги совриндори (1976, 1977), Европа чемпиони (1975)[3], жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори (1972), Жаҳон универсиадасининг кумуш медали совриндори. (1973), СССР чемпиони (1976), СССР чемпионати кумуш медали совриндори (1974, 1977, 1978, 1980), СССР халқлари спартакиадаси чемпиони (1975), СССР халқлари спартакиадаси кумуш медали совриндори (1979), фахрийлар ўртасида жаҳон чемпиони (1993)[4].

Курашчининг ўзига хос ҳаракати бу оёқ остига кириб олиб, елка ва сонни ушлаб олиш ва эгилиб улоқтириш бўлган.

Мукофот ва унвонлари

Ҳурмат белгиси ордени (1976), Ёқутистоннинг энг олий ордени „Қутб юлдузи“ (2006) билан мукофотланган. Ёқут Автоном Совет Социалистик Республикасида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ходими, халқаро тоифали тоифали судя (1994). Саха (Ёқутистон) республикасининг ХХ аср спорти лауреати, Якуцк (1977) ва Чурапчи улусининг фахрий фуқароси, Комсомол Марказий қўмитасининг „Спорт жасорати“ кўкрак нишони билан тақдирланган (1976). Саха республикаси (Ёқутистон) Давлат мажлисининг (Ил Тумен) В, ВИ чақириқ халқ депутати.

Қизиқ фактлар

Павел Пинигинанинг рафиқаси 1988-йилги Олимпия чемпиони, енгил атлетика бўйича кўп карра СССР чемпиони ва рекордчиси, Европа чемпиони, Жаҳон кубоги чемпиони, жаҳон рекордчиси Мария Пинигинадир[5].

Нерюнгри вилоятидаги йирик олтин конига[6], оғирлиги 63,37 карат бўлган олмосга Павел Пинигин[7] номи қўйилган.

Павел Пинигин икки китоб „Пут к Олимпу“ (Якуцк, 1984) ва „Дело жизни моэй — борба“ (1990, Киев) муаллифидир.

Манбалар