Павлоград — Украинанинг Днепропетровск вилоятидаги шаҳар. Волчя дарёси (Днепр ҳавзаси) бўйида. Павлоград тугуни. Аҳолиси 137,3 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Донбасснинг кўмир қазиб олувчи ғарбий қисмининг маркази. Кимё машинасозлиги, металл қуйиш машиналари, электр ёритқич арматуралари, кўн, канопни қайта ишлаш заводлари, уйсозлик комбинати, мебел ва тикувчилик фабрикалари бор. Шаҳар яқинидан кўмир қазиб олинади. Озиқ-овқат саноати корхоналари фаолият кўрсатади. Машинасозлик, тиббиёт билим юртлари, тарихий ўлкашунослик музейи бор. П.га 1780-йил асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил