Paxsa
Пахса — лой девор ёки унинг қавати. Ўрта Осиё меъморлигида қадимдан маълум. Қадимда баъзи шаҳарларнинг деворлари, қалъа қўрғонлари П.дан ишланган. Улар мудофаа аҳамиятига эга бўлгани сабабли жуда мустаҳкам қурилган. Шаҳар деворларининг икки чеккаси П.дан кўтарилиб, ўртаси тупроқ билан тўлдирилган (Тешик қалъа, Қўйқирилган қалъа, Тупроқ қалъа ва бошқалар). Дастлаб П. қамиш ёки ёғоч пойдевор (тирноқ) устига урилган. Ҳозир П. деворлар бетон, пишиқ ғишт ёки тош пойдевор устига қўйилади. П. учун тупроқ пойдевор атрофидан олиниши ёки бошқа жойдан келтирилиши ҳам мумкин. Одатда, соз тупроққа сув урилиб, лой қорилади. Лой тепкилаб (баъзан от билан бостирилиб) пишитилади. Кетмон ёки бел билан икки-уч марта агдариб пишитиб меъёрига етказилади. Лойкаш пишитилган лойни махсус бел—капча билан кесиб, пешмон (уста)га отади. Пешмон лойни илиб олиб куч билан бўлажак девор ўрнига уриб боради. Оддий имо-рат қуришда бир П.нинг баландлиги 60 см дан 1 м гача, қалинлиги 40—60 см бўлади. Девор селгигач, уста тараш капча (ясси бел) билан девор юзасини текислайди, гултараш билан унга пардоз беради, баъзан нақшлар ҳам ўяди. 1-П. маълум да-ражада қуригач, пешмон унинг устига чиқиб, 2қават П.ни ура бошлайди. Шу тариқа девор 3—4 (айрим ҳолларда 5— 6) П.дан иборат бўлган. Ўрта Осиёда хусусий уйлар қуришда П.дан ҳозир ҳам фойдаланилмоқда.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |