Paxta


Пахта, чигитли пахта — ғўзанинг тола ва чигитдан иборат асосий маҳсулоти. Пахта тозалаш корхонасида пахтага дастлабки ишлов бериш жараёнида чигитдан, аввал тўқимачилик саноатининг эҳтиёжи учун асосий маҳсулот — тола (узунлиги 20 мм дан узун) ажратиб олинади. Шунинг учун бутун дунёда пахта толанинг сифатига қараб баҳоланади. Кейин чигитдан кимё ва маҳаллий саноат корхоналарида қўлланиладиган линт (момиқ) (узунлиги 20 мм дан кам) олинади. Технологик ускуналарда пахтани қайта ишлаш ва толани тозалаш жараёнида ўлик (пишиб етилмаган калта толали пуч чигит, чигаллашган толалар) ва калта пахта момиғи (узунлиги 5,0 мм дан кам) чиқади. Пахтада 30— 35% тола ва 50—55% чигит (чигитида 24—29% мой), 2—3% ўлик тола, 3— 5% калта момиқ бўлади. Ғўзанинг селексион нави ва толанинг йўғон-ингичкалигига қараб пахта ўрта толали ва узун толали турларга бўлинади. Пахта қўлда ва машина билан терилади. Пахта толаси пишиб етилганлик коэффициенти ҳамда ташқи кўриниши, ранги бўйича 5 саноат навига ва ифлос аралашмаларнинг миқдори ҳамда намлигига қараб 3 синфга бўлинади.
Пахта нави ташқи кўриниш намунаси — пахтанинг стандарт намуналарига солиштириб (классер усулида), бу усул қаноатланарли бўлмаса, лаборатория усулида пишиб етилганлик коэффициенти бўйича аниқланади.
Тўқимачилик, ёғ-мой, гидролиз, кимё саноати ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари учун хом ашё бўлиб хизмат қилади (қаранг: Пахта толаси)[1].
Тарихи
Пахта энг қадимий йигирув экинларидан биридир. Инсон айнан қачондан пахта толасини биринчи марта ишлата бошланганлиги аниқланмаган. Тахминан пахта Ҳинд водийларида 7000 йил (м.а.В аср) муқаддам мавжуд бўлган. пахта етиштириш Ҳиндистон ва Покистоннинг Индус водийсида бошланган, кейинчалик Африка, Арабистон, Сурия ва Осиё бўйлаб тарқалган. Тарихий ма’лумотларга кўра, Ўрта Осиёда пахтачилик маданияти ВИ—ВИИ асрлардан бошлаб мавжуд. Ўрта Осиё кўплаб мамлакатлар билан кенг ва жонли савдо-сотиқ олиб борган. Ғарбдан Кичик Осиё ва Хитойга карвонлар ўтиш дарвозаси бўлган. Ўрта Осиёга бошқа мамлакатлардан пахта чигити шу йўл билан келган. Х асрда келиб Зарафшон водийси ва Марв воҳасида пахтачилик кенг ривожланган, юқори сифатли пахта матолари ишлаб чиқарилиб, Самарқанд, Бухоро бозорларида сотилган. ХИХ асрга келиб Ўрта Осиё Чор Россияси мустамлакасига айланди ва Ўзбекистон пахтани Россияга етказиб берила бошлади. Пахтани Россияга етказиб бериш учун темир йўллар қурилди[2].
Этимологияси
Бу от тожикча бўлиб, гўза ўсимлигининг чигитга ёпишиб ҳосил бўладиган оппоқ юмшоқ толали маҳсулоти маъносини англатади. (ТжРС, 302 : ЎТИЛ, И, 580). Бу отдан ўзбек тилида -чилик қўшимчаси билан пахтачилик мавҳум оти ясалган[3].
Етиштирилиши
Кўсак пишганда унинг бўлаклари – чаноқларининг юқори қисми бир-биридан ажралади (кўсак очилади) ва пахта қўл ёки машинада териб олинади. Унинг чигитдан ажратилган толаси узунлиги 20-36 мм дан (ўрта толали ғўзада); 37-42 мм гача (ингичка толали ғўзада); 20 мм дан қисқаси линт (момиқ) деб аталади[4].
Ипак пахта ва пахта тозалаш
Ипак пахта — толаси ингичка, узун ва пишиқ пахта. Пахта тозалаш: 1) пахтани хас-хашак, чанг-тўзондан тозалаш; 2) пахтани чигитдан айириш; Чигитдан ажратилган шу маҳсулот „момиқ“ дейилади[5].
Пахтачилик
Пахтачилик – деҳқончиликнинг тўқимачилик ва бошқа саноат тармоқлари учун энг қимматли хом ашё бўлмиш пахта етиштириш билан шуғулланувчи тармоғи. Пахтачилик Ҳиндистон, Хитой, Эрон, Перу ва Мексика каби мамлакатларнинг энг қадимий деҳқончилик тармоқларидан биридир. Ўрта Осиёдаги Совет республикалари ҳам энг қадимги пахтачилик раёнларидан ҳисобланади. СССРда пахта, асосан, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, қисман Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг жанубий туманларида экилади. Булар ичида Ўзбекистон ялпи ҳосил ва пахта майдони жиҳатидан биринчи ўринда туради. Пахта яна АҚШ, Бразилия, Мексика, МАР, Покистон, Туркия, Афғонистон ҳамда Осиё, Африка, Америка, Австралия ва Европадаги айрим мамлакатларда етиштирилади[6].
Пахта рамзларда
Пахта рамзи Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Покистон, Индонезия, Шимолий Македония, Ангола, Танзания, Уганда каби давлатларнинг герб ёки байроқларида бор. Пахта Ўзбекистоннинг олтин билан тенг миллий бойлиги бўлгани учун ,,Оқ олтин” номини олган.
Пахта етиштириш
Пахта юмшоқ тола бўлиб, ғўза (Госсйпиум) ўсимлиги уруғлари атрофида ўсади. Пахта деярли бутунлай селлюлозадан иборат.
Пахта асосан тропик ва суптропик иқлимда етиштирилади. Ёввойи пахта навлари хилма-хиллиги айниқса Мексика, Австралия ва Африкада юқори[7].
Пахта толасидан ип эшилади, газлама тайёрланади. Пахта матолар қадимдан маълум: Мексика ва Покистонда эрамиздан аввалги 5000-йилларга оид пахта газламалар топилган.
Бугунги кунда дунё бўйлаб йилига 25 миллион тоннагача пахта етиштирилади, пахта учун суғориладиган ерларнинг 2,5%и ажратилган. Хитой пахта етиштириш бўйича биринчи ўринда туради[8].
Энг кўп пахта етиштирувчи мамлакатлар
|
|
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ М. Атемев. Империянинг пахтаси ва нефти (рус тилида). Форбес, 2021.
- ↑ Ш.Раҳматуллаев. Ўзбек тилининг этимологик луг’ати. ИИИ жилд. Университет, 2009 — 187-бет.
- ↑ Энсиклопедик луғат. ЎзСЕ бош редаксияси, 1988.
- ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2006.
- ↑ С.Муҳамадхонов, Ф.Жонгуразов. Ўсимликшуносликка оид русча-ўзбекча изоҳли луғат. Меҳнат, 1989 — 278-бет.
- ↑ Тҳе Биологй оф Госсйпиум ҳирсутум Л. анд Госсйпиум барбаденсе Л. (cоттон). огтр.гов.ау
- ↑ "Натурал фибрес: Cоттон" (Wайбаcк Мачине сайтида 3-сентабр 2011-йил санасида архивланган), Интернатионал Еар оф Натурал Фибрес
| Викиомборда „Пахта“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |