Пахта толаси — чигит қобиғида етиладиган ингичка, узун, силлиқ ва пишиқтабиий тола. Асосан, пахта селлюлозасидан иборат. Пахта тозалаш корхоналарида чигитдан ажратиб олинади. Ип ва тўқимачилик маҳсулотлари тайёрлашда ишлатилади. Пахта толасидан, асосан, тўқимачилик саноатида турли ип газлама (сатин, батист, зефир, тўр, поплин ва ҳакозо), трикотаж ва бошқа ишлаб чиқарилади, йигирилган ип тайёрланади. Ундан авиация, электротехника ва автомобил саноатида парашют, махсус қистирмалар, изолясия материаллари, транспортёр ленталари, автошиналар, юритма тасмалари ва бошқа ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, момиқ пахта, тўқилмаган материаллар ва бошқа олишда ҳам ишлатилади.

Чигит қобиғида ривожланиб борадиган Пахта толаси уруғкуртак пўстидаги бўйига жуда ўсиб кетган ҳужайрадир (ҳужай-ратола). Ғўзанинг қайси турига мансублигига, ҳужайраларнинг ривожланиш даври ва функсияларига қараб, чигит қобиғи таркибига кирадиган ҳужайраларнинг тузилиши, каттакичиклиги ҳар хил бўлади. Пахта толасининг ички бўшлиғи канал шаклида бўлиб, ҳужай-ра шираси ва юпқа протоплазма қатлами билан тўлиб туради. Пахта толасининг канали хдм, толанинг ўзи сингари, ривожланишнинг бошланғич фазаларида шаклан силиндрга ўхшаган бўлади. Тола етилиб борган сайин, унинг деворлари калинлашади ва бўйига чўзилади, канали эса жуда кисилиб, яссиланган шаклга кириб қолади. Тола каналининг каттакичиклиги ғўзанинг тур ва нав хусусиятларига, шунин-гдек, агротехника шарт-шароитларига боғлиқ, чунки ғўза парвариши селлюлоза тўпланиб боришига таъсир кўрсатади. Ҳозир экиладиган ғўза навларида ҳар бир чигитда ҳосил бўладиган тола сони 10— 15 минг ва ундан ҳам кўпроқ. Ғўзанинг маданий шаклларида тола диаметри унинг ўрта қисмида 15—20 мк атрофида, ёввойи шаклларида 8,3—10,4 мк келади (НА. Власова, 1974), тола узунлиги маданий навларда 42 мм гача, ай-рим турларида, ҳатто, 60 мм га боради. Ғўза навлари ва муҳит шароитларига қараб кўсакдаги тола 50—60—80 кунда пишиб етилади.

Пахта толаси таркиби (%): селлюлоза — 90,35— 94,6; сув — 7; сувда эрийдиган моддалар — 0,5; инкрустация моддалари — 0,75; ёғ ва мум — 0,4; азот моддалари —0,5; кул — 0,12. Тола девори бир неча қатламли тузилишга эга (расмга қ.). Қалинлиги 1 мк дан кичик бўлган ташки қатлам биринчи девор ёки кутикула (1—3) дейилади. Кутикула кимёвий таркиби ва тузилиши бўйича асосий селлюлоза деворидан жиддий фарқ қилиб, таркибида (% ҳисобида) селлюлоза —54, оқсил —14, пектин моддалари —9, мум —8, кул —3, кутин —4 бор. Турли саноат навларининг кимёвий таркиби ҳам турлича. Тола таркибида гидрофоб хоссали мум борлиги учун тола яхши ҳўлланмайди. Пахта толаси, асосан, шаффоф моддалар (селлюлоза, ёғ, мум) дан ташкил топсада хира бўлади, чунки таркибида ҳар хил майда қўшимчалар бор. Ёруғлик биринчи девор сиртидан нотекис кайтиши туфайли тола оқ бўлиб кўринади. Толанинг биринчи нави оқроқ, паст навлари тўқроқсариқ ёки жигарранг бўлади.

Тола куйидаги физик-механик ва технологик (селлюлоза миқдори ва тузилишига боғлиқ ҳолда) хоссаларга эга: чизиқли зичлик, етилганлик, толанинг узилиш кучи ва ҳакозо Ҳозир қабул қилинган стандартга кўра тола етилганлиги ҳамда ранги ва ташки кўринишга кўра 5 навга, толанинг штапел масса-узунлиги ёки юқори ўрта узунлиги бўйича 9 типига бўлинади. Ғўзанинг узун толали навларидан олинадиган тола 1а, 16, 1, 2 ва 3 типларга, ўрта толали навларидан олинадитани 4—7 типига киради. Пахтага дастлабки ишлов бериш жараёнида тола механик ши-кастланиши мумкин. Бундан ташкари, толанинг ўз нуқсонлари ҳам бўлади.

Толанинг сифати, намлиги, нуқсонлари ва ифлос аралашмалар миқдори тегишли стандартларга мое бўлиши керак. Пахта толаси тозалаш корхоналарида пресслаб тойланади.

Адабиёт

  • Канаш М., М ирхўжаев М., Пахта толаси, 1976; Попова Г.Я., Биология развития хлопкового волокна и его технологические свойства, Т., 1975; Коган М. И., Технический прогресс и качество хлопкового волокна, Т., 1977; Пахта сифа-тини яхшилаш омиллари, Т., 1977.

Акмал Аҳмедов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил