Paxtabank
"ПАХТА-БАНК" – 1995-2009-йилларда Ўзбекистондаги йирик аксиядорлик-тижорат банкларидан бири ҳисобланган. 2009-йилда унинг негизида "Агробанк" аксиядорлик тижорат банки ташкил этилган.
Ташкил этилиши
„Пахта-банк“ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йил 27-июлдаги "Ихтисослаштирилган аксиядорлик тижорат „Пахта-банк“ни ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ „Ўздеҳқонсаноатбанк“ негизида ташкил этилган[1]. Бошқаруви Тошкент шаҳрида. Банк таъсисчилари: „Ўзқишлоқ-хўжаликкимё“ давлат-аксиядорлик компанияси, „Ўзагросуғурта“ давлат-аксиядорлик суғурта компанияси ҳисобланган.
Фаолияти
„Пахта-банк“ кенг тармокли универсал банклардан бири ҳисобланиб, 13 та вилоят бошқармаси, 183 та туман бўлимлари ва 162 та мини-банклардан иборат бўлган. Банк республика қишлоқ хўжалиги корхоналарига турли хизматлар кўрсатган. Давлатнинг молиявий агенти сифатида хўжаликларда етиштириладиган пахта, ғалла, шоли маҳсулотлари учун бўнак маблағлари берган, фермер хўжаликларини кредитлар билан таъминлаган. Шунингдек, банк қишлоқ хўжалиги корхоналарини техника билан таъминлашни давлат томо-нидан рағбатлантириш фондининг молиявий агенти вазифасини бажарган.
„Пахтабанк“ „Пахта-инвест“ бошқарувчи компанияси ва „Пахта-сервис“ депозитарийси шўба корхоналарига эга бўлган. Банк 1993-йилдан буён Туркиянинг „Зироатбанки“ билан бирга Ўзбекистондаги биринчи Ўзбекистон-Туркия „ЎТбанк“нинг муассиси ҳисобланган. „Пахта-банк.“ Осиё-Тинч океани қишлоқ хўжалигини кредитлаш уюшмаси (АПРАКА) ҳамда Халқаро қишлоқ хўжалиги кре-дити конференсияси (КИКА)нинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланган.
Банк томонидан берилган жами кредитлар миқдори 91 млрд. сўмни ташкил этди; 84 мингдан зиёд юридик ва 148 минг жисмоний шахсларга хизмат кўрсатган (2003). Устав капитали 12,5 млрд. сўм, жамланма капитали 35 млрд. сўм, валюта баланси 197 млрд. сўм (2003-йил 1-январ).[2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009-йил 30-мартдаги „АГРОБАНК“ аксиядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига асосан „Пахтабанк“ аксиядорлик тижорат банки „Агробанк“ аксиядорлик тижорат банки этиб қайта ташкил этилган.[3]
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган аксиядорлик тижорат "Пахта-банк"ни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори сана=19.07.2024“ (пресс.натлиб.уз).[сайт ишламайди]
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг "АГРОБАНК” аксиядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори сана=19.07.2024“ (лех.уз).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |