Паял Гҳош — 1992-йилда туғилган ҳинд актрисаси ва сиёсатчиси, Рамдас Атҳавале сиёсий партиясининг аёллар қаноти вице-президенти лавозимини эгаллайди[2].

Паял Гҳош
Таваллуди 1992 (ёши 33–34)[1]
Касби Актриса
Фаолият йиллари 2008-бугунги кун
Партияси Републиcан Партй оф Индиа (Атҳаwале)

Ёшлиги

У Калкута шаҳридаги Санкт-Полнинг Миссия мактабида таҳсил олган[3] ва Калкутадаги Шотландия черков коллежини Сиёсат фанлари бўйича тамомлаган. Ҳозирда у Мумбайда истиқомат қилади ва ишлайди.

Фаолияти

У 17 ёшида дўсти билан Шарпеъс Перил филмининг тингловида қатнашган ва ББC телефилмида рол ижро этган. Инглиз аскари Ричард Шарпга асосланган давр драмасида Паял бенгалиялик инқилобий озодлик курашчисининг қишлоқ қизи ролини ижро этган[1]. Паял шунингдек, қўшнисининг хизматкорига ошиқ бўлган мактаб қизи ролини ҳам маромида етказиб ижро этган[4]. У Намит Кишорнинг актёрлик академиясига қўшилди ва у ерда Чандра Секҳар Елети билан учрашди, у Манчу Маножга қарши "Праянам" филмида бош ролни таклиф қилди[1] Кейинчалик у телугу филмларида жаноб Раскал ва Оосаравелли ва Каннада филми Варшадҳареда кўринди. 2020-йил апрел ойида у ишсиз, молиявий аҳволи оғир ва ўзи тасаввур қилмаган ҳаёт кечираётганини айтиб ўтган[5].. У ўзининг биринчи тамил филми „Тҳеродум Веэдҳийиле“ режиссёри Саро Срирам томонидан суратга олинган, унда Эроде шаҳрида яшовчи анъанавий қиз ролини ижро этган. У Вивек Агнихотри томонидан Болливуддаги „Озодлик“ филми учун аёл бош ролга танланган ва 2012-йилда суратга олинган У Санжай Чҳел режиссёри Вир Дас билан биргаликда яна бир ҳинд комедия филми Пател Ки Пунжаби Шаадига имзо чекди. 2017-йил 15-сентябрда бутун дунё бўйлаб чиқарилган.

Сиёсатдаги ўрни

2020-йил 26-октябрда у Рамдас Атҳавале сиёсий партиясига қўшилди ва шу куни унинг аёллар қаноти вице-президенти этиб тайинланди[6][7][8].

Филмографияси

Йил Филм Рол Тил Изоҳлар
2008-йил Шарпнинг хавфи Падме Инглиз ББC
2009-йил Праянам Ҳарика Телугу
2010-йил Варшадхаре Мйтҳили Каннада
2011-йил Оосаравелли Читра Телугу
2011-йил Жаноб Раскал Соундария Телугу
2017-йил Пател Ки Пунжаби Шаади Поожа ҳинд
ТБА Кои Жаане На ТБА ҳинд Суратга олиш

Телевизион

Йил Кўрсатиш Персонаж Изоҳлар
2016-йил Саатҳ Нибҳаана Саатҳия Радҳика

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Соутҳ аcтресс Паял Гҳош дебуц ин Санжай Чҳел'с унтитлед Ҳинди филм“. Тҳе Индиан Эхпресс (2014-йил 20-феврал). Қаралди: 2014-йил 31-март.
  2. ↑ „Паял Гҳош макес ҳер дебут wитҳ индустрй ветеранс-Тимес оф Индиа“. ТимесофИниа.индиантимес.cом (2017-йил 28-январ). Қаралди: 2017-йил 11-сентябр.
  3. ↑ „Соутҳерн Сиренс“. Телеграпҳиндиа.cом (2010-йил 3-сентябр). Қаралди: 2014-йил 31-март.
  4. ↑ к.р. манигандан. „А степ форwард“. Тҳе Ҳинду (2012-йил 16-сентябр). Қаралди: 2014-йил 31-март.
  5. ↑ „Паял Гҳош ис 'финанcиаллй брокен, ливинг а лифе невер имагинед'“. www.мсн.cом. Қаралди: 2020-йил 16-октябр.
  6. ↑ „Аcтор Wҳо Аccусед Анураг Кашяп Оф Рапе Жоинс Рамдас Атҳаwале'с Партй“. НДТВ.cом. Қаралди: 2020-йил 26-октябр.
  7. ↑ „Аcтор Паял Гҳош жоинс Рамдас Атҳаwале-лед Републиcан Партй оф Индиа“ (эн). Тҳе Индиан Эхпресс (2020-йил 27-октябр). Қаралди: 2020-йил 28-октябр.
  8. ↑ „Аcтор Паял Гҳош жоинс Рамдас Атҳаwале'с партй“ (эн-ИН). Тҳе Ҳинду (2020-йил 26-октябр). Қаралди: 2020-йил 10-ноябр.