Пайкон — 1) камон ўқининг учи, ўқ учидаги металл башоқ. П. мезолит, неолит ва жез даврларида чақмоқ тошдан, баъзан, ҳайвон суякларидан ясалган. Жездан ясалган П. темир даврининг дастлабки даврларида кенг тарқалган. Темирдан ясалган П. милоддан аввал қуролланишга кириб келган. П. аксар ҳолларда зўғатали қилиб ясалган ва уни санчилган бадандан суғуриб олиш амри маҳол бўлган;2) найзага қадаладиган уч;3) тикон;4) мумтоз адабиётда П. мажозан киприк маъносини ҳам ифодалаган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил