Payoneer
Паёнеэр ― бу молиявий хизматлар ва онлайн пул ўтказмаларини тақдим этадиган тўлов тизимидир. Паёнеэр МастерCард нинг бутун дунё миқёсидаги провайдеридир. Фақат Россия давлати бундан мустасно. Компаниянинг бош қароргоҳи Ню-Ёркда жойлашган.
Тарихи
Паёнеэр 2005-йилда ташкил этилган. Венчур капитали туфайли ушбу компания ривожланиб бориб, ўз даромадига эга бўлди. Ҳамда Инc.5000 нинг молиявий хизматлар соҳасида энг тез ривожланаётган компаниялар топ 100 талигига кирди. 2015-2016-йиллардаги маълумотларга кўра, компаниянинг дунёнинг турли бурчакларида жойлашган олтита офисида 600 дан ортиқ киши ишлаган[1][2].
Фаолият ва хизматлар турлари
Паёнеэр тадбиркорлар, савдо майдонлари ва фрилансерларни халқаро пул ўтказмалари, онлайн тўловлар ва тўлдириш дебет карталарини тақдим этиш орқали боғлайди. Компания ўз мижозларига банк ҳисоб варақларини очмасдан тўловларни қабул қилиш орқали янги бозорларга чиқиш имконини беради. Паёнеэр фойдаланувчилари маблағларни маҳаллий банк орқали ҳисобларига ёки электрон ҳамёнини тўлдириш орқали, шунингдек, банкоматларда ёки савдо нуқталарида фойдаланиш мумкин бўлган олдиндан тўланган МастерCард дебет картаси орқали олиш имкониятига эга[3].
Россиядаги чеклашлар
2015-йилда хизмат Қримдаги фаолиятини тўхтатди. Унинг қримлик мижозлари 1 февралдан бошлаб тизимга кириш блокланиши муносабати билан (ПайПал, Виса ва Мастерcард ҳам Қрим аҳолисига хизматни тўхтатган) ўз ҳисобларидаги пул сарфлаш таклиф этилган билдиришнома олганлар.[4] 2020-йил 27-майдан бошлаб Паёнеэр Россиялик фойдаланувчиларнинг ҳам карталари билан ишлашни тўхтатди. Фақатгина чекловдан ҳайиққан Беларус бозорида унинг аҳолисига хизмат кўрастишни давом эттирди.
Карта муаммоси
Тўлов тизими Wиреcард (Паёнеэр учун собиқ карта ишлаб чиқарувчиси) компаниясининг фирибгарлик можаросидан сўнг мустақил Препаид Мастерcард карталарини чиқаришни бошлади, барча мижозлар маблағлари ва транзаксиялари тарихини Wиреcард Cард Солутионсдан Паёнеэр Эуропе Лимитед компанияси тизимига ўтказди.[5]
Биржага чиқариш учун тайёргарлик жараёнлари
Паёнеэр СПАC билан бирлашиш орқали оммавий компанияга айланади. 2021-йилнинг биринчи ярмида ёпилиши режалаштирилган битимни финтеч стартапи 3,3 миллиард долларга баҳолайди [6]
Манбалар
- ↑ Маcинас, Меланиэ (10 Септембер 2014)
- ↑ „Формер СWИФТ CЕО Жоинс Паёнеэр Боард“
- ↑ „Финансовый сервис Паёнеэр предупредил о прекращении работы в Крыму“ (ру). 3ДНеwс — Даилй Дигитал Дигест. 2021-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-апрел.
- ↑ Обстановка не айти какая // Коммерсантъ.
- ↑ „Ответ на махинации Wиреcард: Паёнеэр начала выпуск собственных карт“ (ру). ЛИГА (2020-йил 15-сентябр). Қаралди: 2021-йил 27-апрел.
- ↑ „Паёнеэр объявил о партнёрстве с МастерCард в преддверии сделки со СПАC“. Блоомсҳаин. 2021-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-апрел.
Ҳаволалар
- Расмий сайт(Инглизча) )
- Мастерcард® ва Паёнеэр тижорат банк картасидан фойдаланиш шартлари ва низоми (расмий қоидалари асосида ўзбек тилидаги таржимаси)