Пайтава ўраш.

Пайтава оёққа ўраш учун мўлжалланган мато бўлагидир. Пайтава одатда 35 см х 90 см ўлчовли иссиқ ва пухта газламадан иборат бўлади. Қадимда пайпоқ сифатида кийилган. Пайтавани этик билан кийишган.

Юриш ва югуришда ечилиб кетмаслиги учун пайтава оёққа маҳкам боғланади. Бунда уни оёқ учидан тепага икки қават қилиб ўраш тавсия этилади (сув кечганда фақат устки қисм нам бўлади).

Пайтава ёзги ва қишки бўлади. Ёзги пайтава пахтадан тикилса, қишкиси жундан қилинади.

Пайтава айрим мамлакатларда ҳануз кийилади, масалан Россия қуролли кучлари шахсий таркиби 2012-йилгача пайтава ўраб юрган.[1]

Афзалликлари

  • Осон ювилади ва тез қурийди.
  • Пайпоқдан фарқ қилиб, ҳар қандай ўлчамли оёққа мос келаверади.
  • Пайпоқдан фарқ қилиб, резинаси йўқ, демак уни қайнатиш ва дазмоллаш мумкин.
  • Шошилинч керак бўлиб қолса, қўлга илинган ҳар қандай матони пайтава қилиб ўраш мумкин.
  • Катта келадиган пояфзал кийишга имкон беради.

Камчиликлари

  • Пайпоққа нисбатан ноқулай.
  • Пайпоқдан катта, пояфзалга сиғмаслиги мумкин.
  • Пайтава тери ишқаланиши ва яллиғланишига олиб келиши мумкин.

Манбалар