Peachoid
Пеачоид (талаффузи: пичоид; пеач — „шафтоли“) — шакли шафтолига ўхшайдиган сув минораси бўлиб, АҚШдаги Жанубий Каролина штатининг Гаффней шаҳрида жойлашган.[1]
Унинг баландлиги — 41 метр, сиғими — 3,8 миллион литр сув (3800 м³). Пеачоид Роадда жойлашган[2].
Минора шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан биридир. Унинг ташқи кўриниши ва конструктураси муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган ва АҚШ қонунчилигига мувофиқ бундай биноларнинг барча ҳосила тасвирлари, шу жумладан фотосуратлари фақат муаллифнинг ёзма рухсати билан олиниши керак.
Тарихи
Минора 1981-йилда Чиcаго Бридге анд Ирон Cомпанй ширкати томонидан пўлат ва бетондан қурилган. Конструкцияга декоратив элементлар қўшилган: тепада банд, бир томонида барг, пастки қисмида куртак ва у кўпроқ шафтолига ўхшаши учун пўлат элементлар қўшиш йўли билан бутун девор бўйлаб чуқурчалар қилинган. Рассом Петер Фреуденберг минорани шунга мос равишда бўяган[3].
Машҳур маданиятда
Минора Американинг Ҳоусе оф Cардс сериалида кичик рол ўйнайди[4][5]. Сериалнинг бош қаҳрамони, Гаффнейда туғилган Франк Ундерwоод (талаффузи: Френк Андервуд) ўз офисида Персикомернинг суратини сақлайди. Сериалнинг биринчи мавсуми учинчи эпизодида Персиcомер сиёсий интрига мавзусига айланади ва Френк учун яшитин хавф туғдиради[6].
Манбалар
- ↑ „Пеачоид Wатер Тоwер“. Эмпорис. 24-декабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-август 2013-йил.
- ↑ „Елп.cом“ (эн). www.елп.cосана=. Қаралди: 22-январ 2021-йил.
- ↑ „Гаффней Боард оф Публиc Wоркс“ (инглизча). www.гбпw.cом. 2019-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-январ 2021-йил.
- ↑ „Тҳе Пост анд Cоуриэр“ (инглизча). www.постандcоуриэр.cом. 2015-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-январ 2021-йил.
- ↑ „Ҳуффингтон Пост: Ҳоусе оф Cардс Эписоде 3 Реcап“ (инглизча). www.ҳуффингтонпост.cа. Қаралди: 22-январ 2021-йил.
- ↑ „А. В. Cлуб“ (инглизча). www.авcлуб.cом. Қаралди: 22-январ 2021-йил.