Pechenye
Печене — кичик, турли шаклда пиширилган ширин таъмли енгил тамадди ёки ширинликдир. Одатда, унинг таркибига ун, шакар, тухум ва баъзи турдаги ўсимлик мойлари, ёғ ёки сариёғ қўшилади. Қўшимча ингредиэнт сифатида майиз, шоколад бўлаклари, ёнғоқлар ва шу каби бошқа маҳсулотлардан фойдаланиш мумкин.
|
Шоколад донали печение | |
| Тури | Бисквит |
|---|---|
| Келиб чиқиши | 7-аср Форс[1] |
Инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларнинг кўпчилиги қарсиллатиб пишириладиган печениеларни „бисквит“ деб аташади. АҚШ ва Канада эса бундан мустасно, чунки бу ерда „бисквит“ тезпишар нон маъносига ишора қилади. Ҳатто Буюк Британияда ҳам баъзан кўп истеъмол қилинадиган бисквитларни „печение“ деб аталади[2]. Баъзи печениелар шаклига кўра ҳам номланиши мумкин, масалан, бурчаклар сонига қараб.
Бисквит ёки печениеларнинг зефир ёки мураббо билан тўлдирилган, баъзан қаймоқли кремлар, шоколад ёки бошқа ширин қопламага ботирилган хилма-хил турлари бўлади. Масалан, Орео. Печениелар кўпинча сут, қаҳва ёки чой каби ичимликларга ботириб тановвул қилинади, бунда улар юмшаб, шакари эриб, қандолат маҳсулотлари янада хуштаъм бўлади[3]. Заводда тайёрланган печениелар озиқ-овқат дўконлари, бозор расталари ва савдо автоматларида сотилади. Янги пиширилган печениеларни эса қандолатчилик уйлари ва қаҳвахоналарда харид қилиш мумкин.
Манбалар
- ↑ „Cоокиэс оригинатед фром Персиа, шортлй афтер тҳе усе оф сугар беcаме релативелй cоммон ин тҳе регион.“ (эн). Тҳе Винтаге Неwс (2016-йил 17-сентябр). Қаралди: 2019-йил 11-ноябр.
- ↑ Нелсон, Либбй. „Бритиш дессерц, эхплаинед фор Америcанс cонфусед бй тҳе Греат Бритиш Бакинг Шоw“. Вох (2015-йил 29-ноябр). 2015-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 3-декабр.
- ↑ Леэ, Лаура. Тҳе Поcкет Энcйcлопедиа оф Агграватион. Неw Ёрк: Блаcк Дог & Левентҳал, 2001.