Pedomorfoz
Qiyofa
Педоморфоз (юн. паидос — бола ва морпҳе — шакл) — организмларнинг вояга етган даврининг бутунлай йўқолиши ва онтогенезниит қисқариши орқали эволюсион ўзгариш усули. "П." терминини инглиз биологи У. Гарстан таклиф этган (1922). П. личинкаси неотения ёки педогенез асосида ривожланиш хусусиятига эга бўлган ҳайвонлар тури учун хос. Думли сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг айрим гурухлари (протейлар, сиренлар), аппендику-ляриялар, айрим ҳашаротлар (гриллоблаттидлар), ўргимчаксимонлар (бир қанча тупроқ каналари) ва бошқа ҳаёти П.га мисол бўла олади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |