Pedotsentrizm
Qiyofa
Педоцентризм (юн. паис — гўдак ва лот. cентрум — марказ) — педагогикадаги оқим. Таълимнинг мазмуни, уни ташкил этиш ва методлари жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий шароити ва эҳтиёжига қараб эмас, балки фақат боланинг бевосита талаби ва туғма қизиқиши билан белгиланади, деб ҳисоблайди. П.да ўқувчиларга системали билим беришга "бола шахсияти ўзини мумкин қадар кўрсатиш им-кониятига эга бўлган", яъни болалар қизиқиши зўр бўлган ўйинлар, суҳбатлар ва бошқа машғулотлардан иборат ўқув жараёни қарши қўйилади. П. ғоялари Ж. Ж. Руссо, америкалик файласуф Ж. Дюи, белгиялик машҳур педагог ва психолог О. Декроли педагогик тизимининг асосий қисмини ташкил этади. П. тамойиллари прагматик педагогикада яна ҳам очи қ ифода қилинган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |