Пегматитлар (юн. пегматос — боғланиш, алоқа) — отқинди, аксари ер-томир нордон тоғ жинслари. П. тарки-бидаги ортоклаз ва кварслар ўзига хос ўсишга эга, агар бу ўсимталар жуда ҳам ингичка бўлса улар микропегматит деб аталади. П. пневматолит босқичида қолдиқ магмалардан ҳосил бўлади, улар магма температураси пасайганда газ ва буғсимон моддалар билан тўйинади. „П.“ терминини дастлаб франсуз оли-ми Р. Ж. Аюи (1801-йил) ҳозирги ёзма гранит, графикали пегматит ёки яҳудий тошинн белгилаш учун киритган. Баъзи П.нинг таркибида уларга хос бўлган асосий минераллардан ташқари, нодир элементлар минераллари (Ли, Рб, Cс, Бе, Нб, Та, Зр, Ҳф, Тҳ, У, Сc ва бошқалар) ҳам бўлади. Гранитли П. қабул қилинган таснифга биноан бир нечта гуруҳга ажратилади: керамик ал и (дала шпатлари олиш учун хом ашё), мус-ковитли (мусковит хом ашёси), ноёб ер элементли (скандий ва бошқа ноёб ва қимматбаҳо элементлар хом ашёси), нОдир металли (Ли, Зс, Рб, Бе, Та, баъзан қимматбаҳо тошлар олинади), биллурли (пезокварс, морион, флюорит, қимматбаҳо тошлар). Гранитли П. ўта катта крис-талли бўлади, мас, кварсли кристалл 40 т (Бразилия), 70 т (Россия), берилли кристалл 32 т (Мозамбик), муско-витли кристалл 77 т (Ҳиндистон), сподумен кристалли пластинаси уз. 10 м (АҚСҲ) топилган. Гранитли П.дан ташқари, ишқорли гранитли П., нефелинли сиенитли П., асосли тоғ жинсли П. фарқ қилинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил