Pekan
Пекан (Cаря оливаформис Нутт. С.пеcан), зайтунёнғоқ — ёнғоқ-дошлар оиласи кария туркумига мансуб ёнгоқмевали дарахт. Ватани — Шимолий Америка. Ёввойи ҳолда Шимолий Америкада усади. Европага ХВИИИ асрда келтирилган. Қора денгиз бўйларида, Украинада, Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда (1926-йилдан бошлаб) экилади. Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик институтининг Бўстонлиқ филиалида, Тожикистон Вахш тажриба стясида ўстирилади. Бўйи 50 м гача, диаметри 2—2,5 м гача боради, 300 — 400 йил яшайди. Тупроқ намлигига талабчан, лекин доимий намликни ёқтирмайди. Иссиққа ва сояга бардошли. Совуққа ёнғоққа нисбатан чидамлироқ. 29—30° совуққа чидайди. Барглари йирик, тоқ пацимон. Май ойида ёки июл бошларида гуллайди. Чангчи гуллари кучалаларида, ўтган йилги нов-даларда, уруғчи гуллари эса ёш новдалар учида ҳосил бўлади.
Меваси сохта данак, ёнғоқчаси (3,5 — 8 см) октабр-ноябрда пишади, мағизи оқиш, ширин, ёнғоғининг 45—60% ини ташкил этади. Ёнғоқчасида 70% гача мой ва кўп миқдорда оқсил, қанд бор. Ёнғоғидан ва пайвандлаб кўпай-тилади. П. кўчатларини ўтқазиш ва парвариш қилиш усуллари ёнғо/(никига ўхшаш. Ўзбекистон шароитида 10—12 йилда ҳосил қилади. Ҳар йили (20 ёшлиси 250 кг гача) ҳосил беради. Меваси истеъмол этилади, қандолатчиликда, мойи озиқовқатда ишлатилади. Ёғочи ўз хоссалари жиҳатидан эман ёғочидан қолишмайди. Р. Р. Шредер номидаги институтда П.нинг Ҳосилдор ва Ўзбекистон навлари яратилган.
П. манзарали ўсимлик сифатида ҳам экилади.
Адабиёт
- Сорта плодових, субтропических, орехоплодних култур и ягод, Т., 1968; Ри-баков А. А., Остроухова С.А., Ўзбекистон мевачилиги, Т., 1967.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |