Pektin moddalari
Пектин моддалари, пектинлар (юн. пектос — бириккан, қовушган, музлаган) — барча қуруқлик ўсимликлари ва бир қатор сувўтлар таркибидаги эрийдиган (эрийдиган пектин) ва эримайдиган (протопектин) юқори мо-лекулали полисаҳаридлар. Пектин моддалари мевалар ва резавор-мевалар, каноп пояси, қанд лавлаги таркибида айниқса кўп бўлади. Кимёвий табиатига кўра тармоқланмаган полигалактуранидлар — галактуран кислота полимерларидан иборат. Пектин моддаларининг таркибига нейтрал моносаҳаридлар — галактоза, рамноза, арабино-за, ксилоза ҳам киради. Пектин моддалари 4 гуруҳга: пектокислоталар, пектин кислоталар, пектинлар ва пропектинларга бўлинади. Шулардан пектинларнинг аҳамияти му-ҳим. Пектинлар ситрус мевалари, олма ва тарвуздан олинади. Пектин моддалари озиқ-овқат саноатида жем, желе, мева консервантлари ва бошқа тайёрлашда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |