Pelengator
Пеленгатор — денгиз ва ҳаво навигацияси ташқи мўлжаллар (қирғоқсаги ёки сузувчи обектлар, осмон ёрит-қичлари ва бошқалар) га томон йўналишлар бурчагини аниқлаш учун мулжалланган асбоб. Мўлжал (обект)ларнинг физик хоссаларига қараб П.нингоптик, радиотехник, акустик ва бошқа хиллари қўлланади. Денгизда кемаларнинг, қавода учиш аппаратларининг тўқнашиб кетишига йўл қўймаслик учун, самолётларнинг учишини бошқариш ва қўнишида, космик кемаларни юмшоқ туташтиришда, навигация асбоблари кўрсатишларига тузатиш киритиш ва бошқа мақсадларда П.дан кенг фойдаланилади. П. метеорологияда ҳам ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |