Пемза (лотинча: „пумех“ — ғовак) — нордон вулкан шишасинннг серғовак (ғоваклиги 60-70%дан баланд) тури. Таркибида кўпинча бошқа турли кристалли доначалар (плагиоклаз, кварс, пироксен ва бошқалар) қўшилган бўлади. Структураси кичик ва катта говаклиларга, текстураси эса толали, уяли, кўпикли, қавариқлиларга ажратилади. Таркибида ФеО ва Фе2О3 миқдорига қараб ранги оқ ва зангоридан сариқ, тўқ қизил, қорагача ўзгарувчан бўлади. Қаттиқлиги 5-6,5, зичлиги 2000–2300 кг/м3, ҳажмий оғирлиги 400-900 кг/м3. Кимёвий жиҳатдан инерт, ўтга чидамли, 1300-1400° температурада юмшайди. Пемза ёғоч, тош ва металларга абразив ишлов беришда, кимё саноатида филтр ва катализаторлар тайёрлашда, нефтни қайта ишлаш саноатида, нитроглицеринли портловчи моддалар сезгирлигини ошириш учун қўшимча сифатида, шиша ва ялтироқ бўёқлар ишлаб чиқаришда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил