Пеницилл, пенициллиум (Пениcиллиум) — гифомицитлар тарти-бига мансуб замбуруғлар туркуми. Ипга ўхшаш мицелийси яшилкулранг, кўп марта тармоқданган, субстратни тешиб кириб усади. Консидий (спора)лари мицелийси учидаги ўсимталарида ҳосил бўлади. Айрим турлари халтали босқичлар ҳосил қилади. 250 га яқин тури бор, кенг тарқалган, айниқса, мўътадил иқлимда кўп учрайди. Кўпчилиги сапрофит, айрим турлари паразит. Табиатда ўсимлик ва ҳайвон қол-дикларини парчалашда иштирок эта-ди; озиқовқат маҳсулотларини бузади. Бошқа замбуруғлар билан бирга моғор (пўпанак) қосил қилади. П. — антиби-отиклар, ферментлар ва органик кислоталар ҳосил қилувчилар. 2 та туридан пенициллин олишда, 1 туридан пишлоқ ишлаб чиқаришда фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил