Pennin

Пеннин — хлоритлар гуруҳига мансуб минерал. Метаморфик тоғ жинсларида кенг тарқалган. Кимёвий таркиби (Мг, Фе)5 Ал[АлСи3О10](ОҲ)8. Моноклин сингонияли; псевдогексаго-нал, пластинкасимон кристаллар ҳосил қилади. Ранги, кўпинча, яшилдан қорамтиряшилгача; хромга бой бўлган П. (родохром, кеммерерит) эса пушти, бинафша ёки оч қизил, қизил бўлади. Қаттиқлиги 2—2,5, зичлиги 2600–2850 кг/м3. Иккиламчи минерал сифатида магнезиал-темир силикатлар (оливин, энстатит, шох алдамчи-си, биотит ва бошқалар) метаморфланишидан ҳосил бўлади. Қоғоз саноатида ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |